Новости
Б и л д и р и ш н о м а.
Хурматли акциядорлар.
«Марғилон Файз савдо комплекси” АЖ Сизни 2015 йил 16 май соат 10-00 да Марғилон шаҳар Б.Марғилоний кўчаси № 32 уйда жойлашган жамият маъмурий биносида акциядорларининг навбатдаги умумий йиғилиши бўлиб ўтади.
Кун тартиби:
- «Марғилон Файз савдо комплекси» АЖ бошкарув раисининг 2014 йил молия-ҳужалик фаолияти якуни буйича хисоботини тасдиқлаш.
- Жамият Кузатув кенгашини 2014 йилда қабул қилинган қарорларини ва йил якуни бўйича хисоботини тасдиқлаш.
- Жамиятни 2014 йил якуни юзасидан тафтиш комиссияси хисоботини тасдиқлаш.
4 Жамиятни 2014 йил якуни юзасидан аудитор хулосасини тасдиқлаш.
- Жамиятни 2014 йил якуни бўйича жамият бухгалтерия баланси, фойда ва зарарлар хисоб варағини тасдиқлаш хамда соф фойдани тақсимлаш.
- Жамият ижро органи рахбари томонидан тақдим қилинган 2015 йил учун бизнес-режани тасдиқлаш.
- Жамият бошқарув раиси сайлаш ва мехнат шартномасини тузиш.
- Кузатув кенгаши таркибини қайта сайлаш.
- Тафтиш комиссияси таркибини қайта сайлаш.
- Бошқарув аъзоларини таркибини қайта сайлаш.
- 2015 йил учун аудиторлик ташкилотини танлаш ва унга тўланадиган хизмат хақ миқдорини белгилаш.
- Жамиятимиз худудида қурилган хусусий савдо дуконларини фойдаланишга қабул қилишни тасдиқлаш.
- Жамиятнинг Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш Маркази Фарғона вилоят бошқармаси томонидан 08.09.2014 йил M0291-3 сон билан рўйхатга олинган акциялар чиқарилиши тўғрисидаги қарорга асосан чиқарилган 8608528 дона акциялардан бугунги кунга қадар жойлаштирилмаган акцияларни бекор қилиш.
- Жамиятнинг қўшимча акциялар чиқарилиши тўғрисидаги қарор ва эмиссия рисоласига киритилган ўзгартиришлар матнини тасдиқлаш.
- Жамиятнинг янги тахрирдаги Уставини тасдиқлаш.
- Қўшимча акциялар чиқариш орқали устав фондини ошириш, акцияларни жойлаштириш тартибини, шартларини ва муддатини белгилаш хамда акцияларни жойлаштиришда имтиёзли хуқуқни қўлламаслик тўғрисида қарор қабул қилиш.
- Қўшимча акциялар чиқарилиши тўғрисидаги қарор ва эмиссия рисоласини тасдиқлаш.
- Узбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 24 апрелдаги № ПФ-4720 сонли Фармони ижросини бажариш мақсадида жамиятнинг ташкилий тузилмаси (структураси)ни тасдиқлаш.
Акциядорлар умумий йиғилишни ўтказилиши юзасидан хужжатлар бўйича танишиш учун жамият бухгалтериясига ва Кузатув кенгашига мурожат қилишлари мумкин. телефон: (95) 402-32-86.
- Эслатма: Умумий йиғилишда қатнашиш хуқуқига эга бўлган акциядорлар рўйхати тузиладиган сана; 2015 йил 12 май.
- Йиғилишда қатнашиш учун шахсни тасдиқловчи хужжат ёки нотариал тасдиқланган ишончнома бўлиши шарт.
- Қатнашувчиларни руйхатдан ўтказиш соат 9-00 дан бошланади.
