Hotline: 107

On holding the regular general meeting of shareholders.

News

Б и л д и р и ш н о м а.

Хурматли  акциядорлар.

«Марғилон Файз савдо комплекси” АЖ Сизни 2015 йил 16 май  соат 10-00 да Марғилон шаҳар Б.Марғилоний кўчаси № 32 уйда жойлашган  жамият маъмурий биносида акциядорларининг навбатдаги умумий йиғилиши бўлиб ўтади.

Кун тартиби:

  1. «Марғилон Файз савдо комплекси» АЖ бошкарув раисининг 2014 йил молия-ҳужалик фаолияти якуни буйича хисоботини тасдиқлаш.
  2. Жамият Кузатув кенгашини 2014 йилда қабул қилинган қарорларини ва йил якуни бўйича хисоботини тасдиқлаш.
  3. Жамиятни 2014 йил якуни юзасидан тафтиш комиссияси хисоботини тасдиқлаш.

4   Жамиятни 2014 йил якуни юзасидан аудитор хулосасини тасдиқлаш.

  1. Жамиятни 2014 йил якуни бўйича жамият бухгалтерия баланси, фойда ва зарарлар хисоб варағини тасдиқлаш хамда соф фойдани тақсимлаш.
  2. Жамият ижро органи рахбари томонидан тақдим қилинган 2015 йил учун бизнес-режани тасдиқлаш.
  3. Жамият бошқарув раиси сайлаш ва мехнат шартномасини тузиш.
  4. Кузатув кенгаши таркибини қайта сайлаш.
  5. Тафтиш комиссияси таркибини қайта сайлаш.
  6. Бошқарув аъзоларини таркибини қайта сайлаш.
  7. 2015 йил учун аудиторлик ташкилотини танлаш ва унга тўланадиган хизмат хақ миқдорини белгилаш.
  8. Жамиятимиз худудида қурилган хусусий савдо дуконларини фойдаланишга қабул қилишни тасдиқлаш.
  9. Жамиятнинг Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш Маркази Фарғона вилоят бошқармаси томонидан 08.09.2014 йил M0291-3 сон билан рўйхатга олинган акциялар чиқарилиши тўғрисидаги қарорга асосан чиқарилган 8608528 дона акциялардан бугунги кунга қадар жойлаштирилмаган акцияларни бекор қилиш.
  10. Жамиятнинг қўшимча акциялар чиқарилиши тўғрисидаги қарор ва эмиссия рисоласига киритилган ўзгартиришлар матнини тасдиқлаш.
  11. Жамиятнинг янги тахрирдаги Уставини тасдиқлаш.
  12. Қўшимча акциялар чиқариш орқали устав фондини ошириш, акцияларни жойлаштириш тартибини, шартларини ва муддатини белгилаш хамда акцияларни жойлаштиришда имтиёзли хуқуқни қўлламаслик тўғрисида қарор қабул қилиш.
  13. Қўшимча акциялар чиқарилиши тўғрисидаги қарор ва эмиссия рисоласини тасдиқлаш.
  14. Узбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 24 апрелдаги № ПФ-4720 сонли Фармони ижросини бажариш мақсадида жамиятнинг ташкилий тузилмаси (структураси)ни тасдиқлаш.

Акциядорлар умумий йиғилишни ўтказилиши юзасидан хужжатлар бўйича танишиш учун жамият бухгалтериясига ва Кузатув кенгашига мурожат қилишлари мумкин. телефон:  (95) 402-32-86.

 

  • Эслатма: Умумий йиғилишда қатнашиш хуқуқига эга бўлган акциядорлар рўйхати тузиладиган сана; 2015 йил 12 май.
  • Йиғилишда қатнашиш учун шахсни тасдиқловчи хужжат ёки нотариал тасдиқланган ишончнома бўлиши шарт.
  • Қатнашувчиларни руйхатдан ўтказиш соат 9-00 дан бошланади.

← Back to the list