Телефон доверия: 107

Решения, принятые органом управления.

Новости

Қимматли қоғозлар бозорида ахборотларни тақдим этиш ва эълон қилиш қоидаларига
3-6-ИЛОВА

1. ЭМИТЕНТНИНГ НОМИ
Тўлиқ: “Марғилон Файз савдо комплекси” акциядорлик жамияти
Қисқартирилган: “Марғилон Файз савдо комплекси” АЖ
Биржа тикерининг номи:*  
2. АЛОҚА МАЪЛУМОТЛАРИ
Жойлашган ери: Қўштепа тумани Қумтепа Сармазор КФЙ Б.Марғилоний кучаси
Почта манзили: Қўштепа тумани Қумтепа Сармазор КФЙ Б.Марғилоний кучаси
Электрон почта манзили:* Margfayz@mail.ru
Расмий веб-сайти:* WWW Marfayz. Uz
Муҳим фактнинг рақами: 06
Муҳим фактнинг номи: Эмитентнинг юқори бошқарув органи томонидан қабул қилинган қарорлар
Умумий йиғилиш тури: йиллик
навбатдан ташқари
Умумий йиғилиш ўтказиш санаси: 09 .09.2016 йил
Умумий йиғилиш баённомаси тузилган сана: 13.09.2016 йил
Умумий йиғилиш ўтказилган жой: Қўштепа тумани Қумтепа Сармазор КФЙ Б.Марғилоний кучаси
Умумий йиғилиш кворуми: 10 482 463 дона 62,55  %
№ Овоз беришга қўйилган масалалар Овоз бериш якунлари
Ёқлаш қарши Бетарафлар
% сони % сони % Сони
1.  Умумий йиғилиш регламентини тасдиқлаш.. 100 10 482 463 0 0 0 0
2.  Жамият Уставининг янги таҳририни тасдиқлаш. 99.55 10 434 963 0 0 0 0
3  Қўшимча акциялар чиқариш хисобига жамият устав фондини кўпайтириш 99.55 10 434 963 0 0 0 0
4  Қўшимча акциялар чиқарилиши тўғрисидаги қарор ва эмиссия рисоласини тасдиқлаш.. 99.55 10 434 963 0 0 0 0
5 Қўшимча чиқариладиган акцияларни олишда (жойлаштиришда) имтиёзли хуқуқни қўлламаслик тўғрисида қарор қабул қилиш. 99.55 10 434 963 0 0 0 0
6  Жамият томонидан акцияларни қайтариб сотиб олиш тартиби, шартлари ва муддатини белгилаш, акциялар учун тўлов шакллари ва акциялар бозор қийматини тасдиқлаш.. 100 10 482 463 0 0 0 0
Умумий йиғилиш томонидан қабул қилинган қарорларнинг тўлиқ баёни:
1. “ Умумий йиғилиш регламенти тасдиқлансин
2.  Жамият устави киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар билан янги таҳрирда тасдиқлансин.
3. “Марғилон файз савдо комплекси” АЖ томонидан номинал қиймати 1000 сўмдан бўлган 150 000 дона эгаси ёзилган оддий хужжатсиз кўринишдаги 150 000 000 сўмлик қўшимча акциялар чиқариш хисобига жамият устав фондини кўпайтирилсин.3.1. Жамият томонидан чиқариладиган 150 000 дона оддий акциялар, очиқ обуна усулида, белгиланган тартибда, қимматли қоғозларнинг биржа бозорида жойлаштириш белгилансин.

 

3.2. Қўшимча чиқариладиган акцияларнинг жойлаштириш бозор қиймати 1010 сўм этиб белгилансин.

3.3. Жамият томонидан қўшимча акцияларни жойлаштириш муддати уларнинг чиқарилиши давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан бир йилдан ошмаслиги лозимлиги белгилансин. Бунда:

Жойлаштиришни бошлаш санаси – қўшимча акциялар чиқарилиши давлат   рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги хабар эълон қилинганидан кейин камида икки хафта ўтганган сўнг;

Жойлаштиришни тугатиш санаси – ушбу чиқарилишдаги охирги акция жойлашган кун, лекин ушбу кун қўшимча акциялар чиқарилиши давлат рўйхатидан ўтказилган кундан эътиборан 365 кундан ошмаслиги лозимлиги белгилансин.

3.4.Акциялар биржа бозорида жойлаштирилиб уларнинг чиқарилиши, агар жойлаштириш ҳажми мазкур чиқарилишдаги акциялар умумий миқдорининг камида ўттиз фоизини ташкил этса, чиқарилув амалга ошган деб эътироф этилсин.

3.5. Акциялар чиқарилишини амалга ошмаган деб топилган тақдирда акциялар учун қабул қилинган тўловлар чиқарилув амалга ошмаган деб топилган кундан бошлаб 10 кун ичида ўрнатилган тартибда қайтарилсин.

3.6. Жамият томонидан қўшимча чиқариладиган 150 000 дона оддий акциялар учун тўловлар “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг хуқуқларини химоя қилиш тўғрисида”ги ва “Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида”ги Қонунларда белгиланган тартибда нақд ва нақдсиз пул тўловлари орқали амалга ошириш белгилансин.

4  “Марғилон файз савдо комплекси” АЖнинг  номинал қиймати 1000 сўмдан бўлган 150 000 дона эгаси ёзилган оддий хужжатсиз кўринишдаги 150 000 000 сўмлик Қўшимча акциялар чиқарилиши тўғрисидаги қарор ва эмиссия рисоласи тасдиқласин.
5 Жамиятнинг номинал қиймати 1000 сўмдан бўлган 150 000 дона эгаси ёзилган оддий хужжатсиз кўринишдаги 150 000 000 сўмлик қўшимча чиқариладиган акцияларни олишда (жойлаштиришда) имтиёзли хуқуқни қўлламаслик тасдиқлансин.
6  “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг хуқуқларини химоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 37, 40 ва 41 моддаларига асосан жамият томонидан акцияларни қайтариб сотиб олиш тасдиқлансин.6.1.  Акциядорларнинг ўзларига тегишли акцияларнинг жамият томонидан қайтариб сотиб олиниши тўғрисидаги ёзма талаблари бугунги кундан эътиборан ўттиз кундан кечиктирмай жамият томонидан қабул қилиниши ва мазкур муддат тугаганидан сўнг жамият қайтариб сотиб олиш талабини қўйган акциядорлардан акцияларни ўн кун ичида қайтариб сотиб олиши белгилансин.

 

6.2. Жамиятнинг номинал қиймати 1000 сўмдан бўлган акциялар учун тўлов бозор қийматида 1010 сўмдан амалга ошириш белгилансин.

6.3. “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг хуқуқларини химоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 37-моддаси 5-хатбошиси ва жамият уставининг  6.9 -бандига мувофиқ, акциядорларнинг ўз аризаларига асосан  уларга тегишли акцияларни жамият томонидан қайтариб сотиб олинишида тўловни “Марғилон файз савдо комплекси” АЖ балансидаги “Ипакчи файз тонг” савдо комплекси АЖ нинг номинал қиймати 1000 сўмдан бўлган 2 069 735 дона акциялари билан белгиланган тартибда  хисоб-китоб қилиш тасдиқлансин.

6.4. Жамият ижро органига жамиятнинг янги тахрирдаги Уставини  Марғилон шахар хокимлиги хузуридаги тадбиркорлик субектларига Давлат хизматлари “Ягона дарча маркази”да рўйхатдан ўтказиш, қўшимча акциялар чиқарилиши тўғрисидаги қарорни Қимматли қоғозлари бозори фаолиятинин мувофиқлаштириш ва ривожлантириш Маркази Фарғона вилоят бошқармасидан рўйхатдан ўтказиш, акциядорларни акцияларни қайтириб солиб олиш тўғрисидаги ёзма аризалариги асосан акциялар учун тўловларни ўз вақтида амалга ошириш вазифаси юклатилсин.

Уставга киритилаётган ўзгартириш ва (ёки) қўшимчаларнинг матни**  Жамиятнинг янги тахрирдагши Устави тасдиқланган.

 

Ижроия органи раҳбарининг Ф.И.Ш.:‎ ________________У.Рузиев‎‎‎
‎Бош бухгалтернинг Ф.И.Ш.:‎ ‎_________________О.Бозорбоев‎‎‎
‎Веб-сайтда ахборот жойлаштирган ваколатли шахснинг Ф.И.Ш.:‎ __________________Б.Мамажонов‎‎

 

← Вернуться к списку