Новости
Хурматли акциядор.
“Марғилон Файз савдо комплекси” АЖ, Сизни 2021 йил 08 май куни соат 10-00 да Қуштепа тумани Кумтепа қишлоғи Сармазор КФЙ, Б.Марғилоний кўчасида жойлашган жамият маъмурий биносида 2020 йил якуни бўйича акциядорларининг навбатдаги умумий йиғилиши бўлиб ўтишини маълум қиламиз ва қатнашишингизни сўраймиз.
Кун тартибига қуйидаги масалалар киритилган:
- Умумий йиғилиш регламенти ва саноқ комиссияси таркибини тасдиқлаш.
2 “Марғилон Файз савдо комплекси” АЖ бошқарув раисининг 2020 йил молия-ҳўжалик фаолияти якуни бўйича хисоботини тасдиқлаш.
- Жамият Кузатув кенгашининг 2020 йилда қабул қилган қарорларини ва йил якуни бўйича хисоботини тасдиқлаш.
- Жамиятнинг 2020 йил якуни юзасидан тафтиш комиссияси хисоботини тасдиқлаш.
- 5. Жамиятнинг 2020 йил якуни юзасидан аудитор хулосасини тасдиқлаш.
- Жамиятнинг 2020 йил якуни бўйича жамият бухгалтерия баланси, фойда ва зарарлар хисоб-варағини тасдиқлаш хамда соф фойдани тақсимлаш.
- “Марғилон Файз савдо комплекси” АЖ ижро органи рахбари томонидан тақдим қилинган 2021 йил учун бизнес-режасини тасдиқлаш.
- “Марғилон Файз савдо комплекси” АЖ бошқарув раисини сайлаш ва мехнат шартномасини тузиш.
- Кузатув кенгаши таркибини қайта сайлаш.
- Тафтиш комиссияси таркибини қайта сайлаш.
- Бошқарув аъзоларини таркибини қайта сайлаш.
- 2021 йил учун аудиторлик ташкилотини танлаш ва унга тўланадиган хизмат хақи миқдорини белгилаш.
Акциядорлар умумий йиғилишни ўтказилиши юзасидан хужжатлар бўйича танишиш учун жамият бухгалтериясига ва Кузатув кенгашига мурожат қилишлари мумкин.
- Эслатма: Умумий йиғилишда қатнашиш хуқуқига эга бўлган акциядорлар рўйхати тузиладиган сана; 2020 йил 04 май.
- Йиғилишда қатнашиш учун шахсни тасдиқловчи хужжат ёки нотариал тасдиқланган ишончнома бўлиши шарт.
- Қатнашувчиларни руйхатдан ўтказиш соат 9-00 дан бошланади.
Жамият кузатув кенгаши.
