«ТАСДИҚЛАНГАН»«Marg`ilon Fayz savdo kompleksi» aksiyadorlik jamiyati2016 йил 09 сентябрь кунги акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши қарори биланБахтиёров Жахонгир Бахтиёр ўғли(Кузатув кенгаши раиси)Имзо__________________М.Ў. |
"РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИЛГАН"Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш Маркази Фарғона вилоят худудий бошқармаси бошлиғи Кенжаев М.Р. Имзо _______________________ «____» __________20____ йил №__________-сон М.Ў. | |
ҚЎШИМЧА АКЦИЯЛАР ЧИҚАРИЛИШИ ТЎҒРИСИДАГИ ҚАРОР |
||
|
«Marg`ilon Fayz savdo kompleksi» aksiyadorlik jamiyati |
||
|
Идентификация рақами берилди: |
Номинал қиймати 1000 сўмдан бўлган 150 000 дона эгаси ёзилган оддий хужжатсиз акциялар |
|
(акциялар тури ва сони, уларни чиқариш шакли, номинал қиймати кўрсатилади) |
Очиқ обуна усулида |
|
(акцияларни жойлаштириш усули кўрсатилади) |
|
Акцияларнинг ушбу чиқарилиши: |
5- чиқарилишдир. | |||
|
(чиқарилишнинг тартиб рақами) |
||||
Тасдиқланган |
Жамият акциядорларнинг 2016 йил 09 сентябрь кунги навбатдан ташқари умумий йиғилиш қарори билан |
|||
|
(эмитентнинг акциялар чиқарилиши тўғрисидаги қарорини тасдиқлаган органи кўрсатилади) |
||||
|
Жамият акциядорларнинг 2016 йил 09 сентябрь кунги навбатдан ташқари умумий йиғилиш қарори билан |
||||
|
(эмитентнинг акциялар чиқарилиши тўғрисидаги қарорни қабул қилган органи кўрсатилади) |
||||
Эмитентнинг жойлашган жойи, почта манзили, мулоқот телефонлари ва электрон почта манзили:
Жойлашган жойи - Фарғона вилояти, Қуштепа тумани Қумтепа қишлоғи Сармазор ҚФЙ Б.Марғилоний кўчаси.
Почта манзили - Фарғона вилояти, Қўштепа тумани Қумтепа қишлоғи Сармазор ҚФЙ Б. Марғилоний кўчаси. Индекс: 151100., Мулоқот телефон: (0595) 400-32-86.
Электрон почта манзили: мargfayz@inbox.uz
|
Эмитентнинг рахбари: |
Рўзиев Улуғбек Абдувахобович |
___________________ |
|
(Ф.И.Ш) |
(имзо) |
|
|
Бош бухгалтер: |
Бозорбоев Ориф Содиқович |
___________________ |
|
(Ф.И.Ш) |
(имзо) |
Мухр Сана: 09 сентябрь 2016 йил
1. Ушбу чиқарилишдаги эгасининг номи ёзилган акциялар тури (оддий ёки имтиёзли): оддий.
2. Ушбу акциялар чиқарилишининг шакли: хужжатсиз.
3. Ушбу чиқарилишдаги акцияларнинг номинал қиймати (сўм): 1000 сўм.
4. Ушбу чиқарилишдаги акцияларнинг сони (дона): 150 000 дона.
5. Ушбу чиқарилишнинг умумий хажми (сўм): 150 000 000 сўм
- Ушбу чиқарилишдаги акциялар эгаларининг хуқуқлари:
- жамият акциядорлари реестрига киритилиш;
- ўзи ҳақида депо ҳисобварағидан кўчирма олиш;
- жамият фойдасининг бир қисмини дивидендлар тарзида олиш;
- акциядорлик жамияти тугатилган тақдирда ўзларига тегишли улушга мувофиқ мол-мулкнинг бир қисмини олиш;
- акциядорлик жамиятини бошқаришда иштирок этиш;
- акциядорлик жамиятининг уставига мувофиқ эмитентнинг молия-хўжалик фаолияти натижалари тўғрисида тўлиқ ва тўғри ахборот олиш;
- олган дивидендини эркин тасарруф этиш;
- қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органида, шунингдек судда ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;
- қимматли қоғозлар сотиб олиш вақтида зарар кўриш ва (ёки) фойданинг бир қисмини йўқотиш эҳтимоли билан боғлиқ таваккалчиликни суғурталаш;
- Акциядорлар амалдаги қонунчиликда хамда жамият уставида назарда тутилган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўладилар.
7. Ушбу чиқарилишдаги акцияларни олинишига нисбатан жамият уставидаги ва/ёки чиқарилиш тўғрисидаги қарордаги хар қандай чеклашлар:
Жамият уставида ва акциялар чиқарилиши тўғрисидаги қарорда ушбу чиқарилишга нисбатан чеклашлар мавжуд эмас.
8. Жамият устав капиталининг миқдори (сўм): 16 757 721 000 сўм.
9. Илгари жойлаштирилган акциялар сони (турлари бўйича тақсимланган холда кўрсатилади): Жамиятнинг илгари жойлаштирилган акциялари 16 757 721 дона оддий хужжатсиз кўринишдаги акцияларни ташкил этади.
10. Илгари жойлаштирилган корпоратив облигациялар сони (турлари ва кўринишлари бўйича тақсимланган холда кўрсатилади): - жамият томонидан илгари корпоратив облигациялар чиқарилмаган.
11. Ушбу чиқарилишдаги акциялар жойлаштирилишининг шартлари ва тартиби:
11.1. Ушбу чиқарилишдаги акциялар жойлаштирилишининг усули (очик ёки ёпик обуна): Ушбу чиқарилишдаги акциялар очиқ обуна усулида жойлаштирилади.
11.2. Ушбу чиқарилишдаги акциялар жойлаштирилишининг муддати: Жамият томонидан қўшимча акцияларни жойлаштириш муддати уларнинг чиқарилиши давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан бир йилдан ошмаслиги керак.
Бунда:
Жойлаштиришни бошлаш санаси - қўшимча акциялар чиқарилиши давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги хабар оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган сананинг 15-кунидан бошланади.
Жойлаштиришни тугатиш санаси - ушбу чиқарилишдаги охирги акция жойлашган кун, лекин ушбу кун қўшимча акциялар чиқарилиши давлат рўйхатидан ўтказилган кундан эътиборан 365 кундан ошмаслиги лозим.
11.3. Ушбу чиқарилишдаги акциялар жойлаштирилишининг тартиби:
Қўшимча чиқарилаётган акциялар қимматли қоғозларнинг биржа бозорида ва уюшган биржадан ташқари бозорида амалдаги қонунчиликда белгиланган тартибда жойлаштирилади.
Қимматли қоғозларни жойлаштиришда андеррайтерлар жалб қилинмайди.
11.4. Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси ва қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқларни ҳисобга олишни амалга оширувчи инвестиция воситачисининг ташкилий-ҳуқуқий шаклини ўз ичига олган тўлиқ фирма номи, жойлашган жойи, почта манзили, телефони:
Қимматли қоғозлар Марказий депозитарийси тўғрисида маълумот:
Тўлиқ фирма номи: «Қимматли қоғозлар Марказий депозитарийси» Давлат унитар корхонаси
Жойлашган жойи: 100000, Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Бухоро кўчаси, 10 уй.
Почта манзили: 100000, Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Бухоро кўчаси, 10 уй
Телефон ва факс: (0371) 236-14-34; 233-13-57.
Қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқларни ҳисобга олишни амалга оширувчи инвестиция воситачилари тўғрисида маълумот:
Тўлиқ фирма номи: “ISHONCH LTD” масъулияти чекланган жамияти.
Жойлашган жойи: 150100, Фарғона шаҳри, Қомус кўчаси, 40 уй.
Почта манзили: 150100, Фарғона шаҳри, Қомус кўчаси, 40 уй.
Телефон ва факс: (0373) 244-30-37.
11.5. Ушбу чиқарилишдаги жойлаштирилаётган акцияларни олишга бўлган имтиёзли хуқуқни амалга ошириш тартиби: Жамият акциядорларининг 09.09.2016 йилдаги қарорига асосан акцияларни жойлаштиришда имтиёзли ҳуқуқ қўлланилиши кўзда тутилмаган.
11.6. Ушбу чиқарилишдаги акциялар бахоси (бахолари) ёки жойлаштириш бахосини белгилаш тартиби: Акциялар бозор кийматида, лекин номинал қийматидан кам бўлмаган нархда жойлаштирилади.
Акцияларнинг қимматли қоғозлар бозорига (савдога) чиқариш нархи қўшимча акциялар чиқарилиши давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин эмитентнинг ваколатли бошқарув органи томонидан белгиланади.
11.7. Акцияларни тўлаш шартлари ва тартиби:
Акциялар учун тўловлар пул маблағлари билан амалга оширилади. Тўловлар қимматли қоғозларни биржа бозори ва уюшган биржадан ташқари бозорларининг савдо қоидаларида белгиланган тартиб ва шартлар асосида амалга оширилади.
11.8. Ушбу акциялар чикарилиши амалга ошмаган деб топилган такдирда эмитент томонидан акциялар тўлови сифатида олинган воситаларни кайтариш тартиби: Ушбу акциялар чиқарилиши амалга ошмаган деб топилган тақдирда, акциялар учун қабул қилинган тўловлар акциялар чиқарилиши амалга ошмаган деб тан олинган кундан бошлаб 10 (ўн) кун муддат ичида қонунчиликда белгиланган тартибда қайтарилади.
12. Эмитент томонидан қимматли қоғозлар чиқарилиши (қўшимча чиқарилиши) тўғрисидаги ахборотни Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатларига мувофиқ ошкор қилиш тартиби:
Ушбу акциялар чиқарилиши билан боғлиқ ахборот қонун хужжатларида белгиланган тартибда ва муддатларда қуйидагича ошкор қилинади:
-қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органининг расмий сайтида: www.openinfo.uz
- жамиятнинг корпоратив веб-сайтида: www.margfayz.uz;
-агар жамиятнинг қимматли қоғозлари фонд биржасининг листингига киритилган бўлса фонд биржасининг расмий веб-сайтида: www.uzse.uz.
Мазкур акциялар чиқарилиши тўғрисидаги қарорнинг асл нусхаси билан барча манфаатдор шахслар Ўзбекистон Республикаси, Фарғона вилояти, Қўштепа тумани, Қумтепа қишлоғи, Сармазор ҚФЙ, Б. Марғилоний кўчасида жойлашган жамият манзили бўйича иш кунлари соат 10:00 дан 16:00 гача танишиши мумкин.
Акциялар чиқарилиши тўғрисидаги қарор нусхасини манфаатдор шахслар жамиятга ёзма мурожаат қилиб олишлари мукин.
13. Бошқа маълумотлар: Кўзда тутилмайди.
