Hotline: 107

Decision on the additional issue of shares.

News
Қўшимча акциялар чиқарилиши тўғрисидаги қарор.

123

  1. Ушбу чиқарилишдаги эгасининг номи ёзилган акциялар тури (оддий ёки имтиёзли): оддий.
  2. Ушбу акциялар чиқарилишининг шакли: хужжатсиз.
  3. Ушбу чиқарилишдаги акцияларнинг номинал қиймати (сўм): 1000 сўм.
  4. Ушбу чиқарилишдаги акцияларнинг сони (дона): 4 300 592 дона.
  5. Ушбу чиқарилишнинг умумий хажми (сўм): 4 300 592 000 сўм
  6. Ушбу чиқарилишдаги акциялар эгаларининг хуқуқлари:
  • жамият акциядорлари реестрига киритилиш;
  • ўзи ҳақида депозитарийдаги депо ҳисобварағидан кўчирма олиш;
  • жамият фойдасининг бир қисмини дивидендлар тарзида олиш;
  • акциядорлик жамияти тугатилган тақдирда ўзларига тегишли улушга мувофиқ мол-мулкнинг бир қисмини олиш;
  • акциядорлик жамиятини бош қаришда иштирок этиш;
  • акциядорлик жамиятининг уставига мувофиқ эмитентнинг молия-хўжалик фаолияти натижалари тўғрисида тўлиқ ва тўғри ахборот олиш;
  • олган дивидендини эркин тасарруф этиш;
  • қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органида, шунингдек судда ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;
  • қимматли қоғозлар сотиб олиш вақтида зарар кўриш ва (ёки) фойданинг бир қисмини йўқотиш эҳтимоли билан боғлиқ таваккалчиликни суғурталаш;
  • Акциядорлар амалдаги қонунчиликда хамда жамият уставида назарда тутилган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўладилар.
  1. Ушбу чиқарилишдаги акцияларни олинишига нисбатан жамият уставидаги ва/ёки чиқарилиш тўғрисидаги қарордаги хар қандай чеклашлар:

Жамият уставида ва акциялар чиқарилиши тўғрисидаги қарорда ушбу чиқарилишга нисбатан чеклашлар мавжуд эмас.

  1. Жамият устав капиталининг миқдори (сўм): 15 307 251 000 сўм.
  2. Илгари жойлаштирилган акциялар сони (турлари бўйича тақсимланган холда кўрсатилади): Жамиятнинг аввал жойлаштирилган акциялари 15 307 251 дона оддий хужжатсиз кўринишдаги акцияларни ташкил этади.
  3. Илгари жойлаштирилган корпоратив облигациялар сони (турлари ва кўринишлари бўйича тақсимланган холда кўрсатилади): – жамият томонидан корпоратив облигациялар чиқарилмаган.
  4. Ушбу чиқарилишдаги акциялар жойлаштирилишининг шартлари ва тартиби:

11.1. Ушбу чиқарилишдаги акциялар жойлаштирилишининг усули (очик ёки ёпик обуна): Ушбу чиқарилишдаги акциялар очиқ обуна усулида жойлаштирилади.

11.2. Ушбу чиқарилишдаги акциялар жойлаштирилишининг муддати: Жамият томонидан қўшимча акцияларни жойлаштириш муддати уларнинг чиқарилиши давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан бир йилдан ошмаслиги керак.Бунда:

Жойлаштиришни бошлаш санаси- қўшимча акциялар   чиқарилиши   давлат   рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги хабар эълон қилинганидан кейин камида икки хафта ўтгач бошланади.

Жойлаштиришни тугатиш санаси – ушбу чиқарилишдаги охирги акция жойлашган кун, лекин ушбу кун қўшимча акциялар чиқарилиши давлат рўйхатидан ўтказилган кундан эътиборан 365 кундан ошмаслиги лозим.

11.3. Ушбу чиқарилишдаги акциялар жойлаштирилишининг тартиби:

Қўшимча чиқарилаётган акциялар қимматли қоғозларнинг биржа бозорида ва уюшган биржадан ташқари бозорида амалдаги қонунчиликда белгиланган тартибда жойлаштирилади.

11.4. Акцияларга бўлган хукукларни хисобга олиш ва саклаш, шу жумладан ташкилий-хукукий шаклини ўз ичига олган тўлик фирма номи, жойлашган жойи, почта манзили, эмитент эгасининг номи ёзилган акциялари эгалари реестрини шакллантиришни амалга оширган марказий рўйхатдан ўтказувчининг ва уларга бўлган хукукларни хисобга олишни амалга оширган депозитарийнинг телефони, шунингдек, тегишли фаолиятни                       амалга оширишга доир лицензия тўгрисидаги маълумотлар (раками, берилган санаси, лицензияни берган орган, амал килиш муддати):

Акцияларни сақлаш хамда акциялар эгалари реестрини шакллантириш қуйидаги депозитарий томонидан амалга оширилади:

Номи: Қимматли қоғозлар Марказий депозитарийси давлат корхонаси;

Манзили: Тошкент шахри, Бухоро кучаси, 10-уй. Тел: (8371) 236-14-34;

Депозитарий фаолияти амалга ошириш бўйича лицензия рақами: Қимматли қоғозлар Марказий депозитарийси давлат корхонаси ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 1999 йил 21 майдаги 263–сонли қарори асосида амалга оширади.

Лицензиянинг амал қилиш муддати: Лицензиянинг амал қилиш муддати чегараланмаган.

Акцияларга бўлган хуқуқларни хисобга олиш қуйидаги депозитарий томонидан амалга оширилади:

Номи: «Ишонч ЛТД» депозитарийси МЧЖ.

Манзили: Фарғона шахри, Қомус кўчаси 40 уй. Индекс: 150100,

тел: (0373) 244-30-37.

Депозитарий фаолияти амалга ошириш бўйича лицензия рақами: №783, Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси хузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш Маркази томонидан 16.07.2007 йилда берилган.

Лицензиянинг амал қилиш муддати: Лицензиянинг амал қилиш муддати чегараланмаган.

11.5. Ушбу чиқарилишдаги жойлаштирилаётган акцияларни олишга бўлган имтиёзли хуқуқни амалга ошириш тартиби: Жамият акциядорларининг 16.05.2015 йилдаги қарорига асосан акцияларини жойлаштиришда имтиёзли ҳуқуқ қўлланилиши кўзда тутилмаган.

11.6. Ушбу чиқарилишдаги акциялар бахоси (бахолари) ёки жойлаштириш бахосини белгилаш тартиби: Акциялар бозор кийматида, лекин номинал қийматидан кам бўлмаган нархда жойлаштирилади.

11.7. Акцияларни тўлаш шартлари ва тартиби:

Акциялар учун тўловлар Ўзбекистон Республикасининг миллий валютаси ва эркин конвертация қилинадиган ваюталарда хам амалга оширилади. Акцияларни жойлаштириш жараёнида акциялар учун тўловлар фақат пул маблағлари билан амалга оширилади. Тўловлар қимматли қоғозларни биржа бозори ва уюшган биржадан ташқари бозорларининг савдо қоидаларида белгиланган тартиб ва шартлар асосида амалга оширилади. Жамиятнинг мазкур чиқарилувдаги акцияларига ушбу акцияларни жойлаштириш муддати ичида тўлиқ хақ тўланиши лозим.

11.8. Ушбу акциялар чиқарилиши амалга ошмаган деб топиш улуши (бундай улуш ушбу чиқарилишдаги акциялар умумий сонининг 60 фоизидан кам микдорда белгиланиши мумкин эмас): Мазкур чиқарилувдаги акциялар қимматли қоғозларнинг биржа бозорида ва уюшган биржадан ташқари бозорида жойлаштирилиб, агар жойлаштириш ҳажми мазкур чиқарилишдаги акциялар умумий миқдорининг камида ўттиз фоизини ташкил этса, чиқарилув амалга ошган деб эътироф этилади.

11.9. Ушбу акциялар чиқарилиши амалга ошмаган деб топилган такдирда эмитент томонидан акциялар тўлови сифатида олинган воситаларни қайтариш тартиби: Ушбу чиқарилиш амалга ошмаган деб топилган тақдирда, акциялар учун қабул қилинган тўловлар акциялар чиқарилиши амалга ошмаган деб тан олинган кундан бошлаб 10 (ўн) кун муддат ичида қонунчиликда белгиланган тартибда қайтарилади.

  1. Эмитент томонидан қимматли қоғозлар чиқарилиши тўғрисидаги ахборотни Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатларига мувофиқ ошкор қилиш тартиби:

Акциялар чиқарилиши тўғрисидаги қарор ва эмиссия рисоласининг асл нусхаси ва нусхалари билан Фарғона вилояти, Марғилон шахри, Марғилон шахри Б.Марғилоний кўчаси 32 уйда жойлашган эмитентнинг маъмурий биносида танишиш мумкин.

Жамият томонидан акцияларнинг чиқарилиши тўғрисидаги ахборот ушбу чиқариш давлат рўйхатидан ўтгандан сўнг қонунчиликда белгиланган тартибда оммавий ахборот воситаларида хамда қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи сайтига (www.csm.gov.uz) жойлаштирилади.

← Back to the list