«Марғилон Файз савдо комплекси» акциядорлик жамияти акциядорларининг 2016 йил якунига кўра ўтказилган навбатдаги умумий йиғилиш БАЁНИДАН кучирма.
Йиғилиш ўтказилган сана – 17 май 2017 йил
Йиғилиш ўтказилган манзил – Қўштепа тумани Қумтепа қишлоғи Сармазор КФЙ Б.Марғилоний кўчаси.
Йиғилиш баёни имзоланган сана – 19 май 2017 йил.
Биринчи бўлиб кузатув кенгаши аъзоси А. Нурматов сўз олиб, бугунги умумий йиғилишда рўйхатдан ўтган акциядорлар хақида маълумот беришни сўраб, саноқ комиссияси раисига сўз берди.
Саноқ комиссияси аъзоси Г.Усмонлва сўзи:
«Марғилон Файз савдо комплекси” акциядорлик жамияти акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этувчиларнинг рўйхатга олиш муддати тўғагандан сўнг, рўйхатдан ўтган акциядорлар санаб чиқилганда қўйидагилар маълум бўлди:
- “Фарғона вилояти дехқон буюм бозорлари уюшмаси” номидан вакил Илхомжон Тошбоев 2017 йил 17 май кунги № 6-сонли ишончномага асосан 84 903 дона акция ёки 0,52 % овоз билан,
- Марғилон шахар хокимияти номидан вакил И.Ғофуров 2017 йил 3 май кунги № 784-сонли ишончномага асосан 10 000 000 дона акция –61,69 % овоз билан,
- .- 81347 дона ёки 0,50 % овоз берувчи акцияга эгалик қилувчи _5_ нафар жисмоний шахслар рўйхатдан ўтдилар.
Акциядорлик жамиятининг 2017 йил 11 май холатига жами овоз берувчи акциялар сони 16 209 701 донани, бугунги умумий йиғилишда жами йиғилган овоз берувчи акциялар сони 10 166 250 дона, бу эса овоз берувчи акцияларга нисбатан 62,71 % ташкил этади.
“Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг хуқуқларини химоя қилиш тўғрисида” ги қонуннинг 68-моддасига кўра агар акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтказиш тугалланган пайтда жамиятнинг жойлаштирилган овоз берувчи акцияларининг жами эллик фоизидан кўпроқ овозига эга бўлган акциядорлар (уларнинг вакиллари) рўйхатдан ўтган бўлса, акциядорларнинг умумий йиғилиши ваколатли (кворумга эга) бўлади. Юқоридагиларга кўра умумий йиғилиш ваколатга эга.
Саноқ комиссияси баёни қатнашувчилар томонидан бир овоздан тасдиқланди
Йиғилиш қатнашчилари томонидан саноқ комиссияси таркибига ўзгартириш киритиб, куйидаги номзодлар саноқ комиссияси аъзолигига бир овоздан яна бир йил муддатга сайландилар:
- Г.Усмонова, 2. Қ.Содиқов 3.Юлдошев А.
Йиғилиш раиси этиб – И. Тошбоев хамда йиғилиш котиби этиб – Б.Мамажоновлар қатнашувчилар томонидан бир овоздан тасдиқландилар.
Шундан сўнг йиғилиш раиси сўз олиб, бугунги умумий йиғилишда кворум тупланганлиги ва йиғилишни бошлаш мумкинлигини айтиб, йиғилишни тартибли олиб бориш учун ишчи гурухни сайлаб олиш кераклиги сабабли, акциядорлардан ўз фикрларини сўради.
Акциядорлар томонидан йиғилиш президиумига қуйидагиларни тавсия қилишди:
- Ғофуров И – Марғилон шахар хокимлигидан вакил
- И.Тошбоев – Бозорлар уюшмасидан вакил
- Рузиев У – Жамият бошкарув раиси.
Юқоридаги номзодлар қатнашувчилар томонидан бир овоздан тасдиқландилар.
Йиғилиш раиси ишчи президиум аъзоларига ўз ўринларини эгаллашларини сўради ва йиғилиш кун тартиби, уни олиб бориш регламентини йиғилиш қатнашчиларига ўқиб эшитирди. Умумий йиғилиш регламенти хам бир овоздан тасдиқланди
Шундан сўнг йиғилиш раиси кун тартибидаги масалалар тўғрисида тўхталиб, бугунги умумий йиғилиш кун тартибига ўн битта масала қўйилганлиги ва хар бир масала кўриб бўлингандан сўнг, музокаралар олиб боришни, қўшимча равишда сўзловчилар бўлса, уларга сўз беришни тавсия қилди. Йиғилиш қатнашчилари бир овоздан тасдиқладилар.
Кун тартибида:
- Кузатув кенгаши таркибини қайта сайлаш.
Кун тартибидаги саккизинчи масала “Кузатув кенгаши таркибини қайта сайлаш”
Жамият Низомининг 16-модда 16,2 бандида таъқидланганидек жамият кузатув кенгаши аъзоларининг сон таркиби 7 (беш) нафардан иборат Яъни
- Ғофуров Иқболжон – Марғилон шахар Хокимлиги вакили
- Фозилов Акмалжон – «Фарғона вилоят бозорлар уюшмаси» вакили
- Нурматов Абдужаббор – Жамият акциядори.
- Тухтасинов Уктамжон – Жамият акциядори
- Исмоилов Фарходжон – Жамият акциядори
- Бутабаев Худойберди – Жамият акциядори
- Тошбоев Илхомжон -«Фарғона вилоят бозорлар уюшмаси» вакили
Шундан сўнг йиғилиш раиси иштирокчилардан кун тартибига қўйилган масалалар бўйича овоз бериш тартиби ва шартлари, кузатув кенгашига аъзоларни сайлашда овоз бериш шартларини тушунтирди хамда овоз бериш бюллетенлари орқали овоз беришларини сўради.
Кун тартибидаги масалалар бўйича овоз бериш натижалари қуйидагича;
8-масала; Розилар-100%, қарши ва бетарафлар-йўқ.
Овоз бериш натижаларига кўра акциядорларни
умумий йиғилиши қарор қилади.
- Жамият кузатув кенгаши аъзолигига қуйидаги номзодлар сайлансин:
- Ғофуров Иқболжон – Марғилон шахар Хокимлиги вакили
- Фозилов Акмалжон – «Фарғона вилоят бозорлар уюшмаси» вакили
- Нурматов Абдужаббор – Жамият акциядори.
- Тухтасинов Уктамжон – Жамият акциядори
- Исмоилов Фарходжон – Жамият акциядори
- Бутабаев Худойберди – Жамият акциядори
- Тошбоев Илхомжон – «Фарғона вилоят бозорлар уюшмаси» вакили
Бошкарув раиси: У.Рузиев.
Бош хисобчи: О.Бозорбоев.
М.У
