“Marg’ilon Fayz savdo kompleksi” aksiyadorlik jamiyati (кейинги ўринларда-жамият) кузатув кенгашининг 2021 йил 28 июндаги қарорига мувофиқ номинал қиймати 1000 сўм бўлган 86 000 дона оддий хужжатсиз кўринишдаги умумий қиймати 86 000 000 сўмлик қўшимча акциялар чиқарилиши Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги томонидан 2021 йил 30 июл куни M0291-7 сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди.
Ушбу чиқарилишдаги акциялар жамият акциядорларига имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқини тақдим этиш билан ёпиқ обуна орқали жойлаштирилади.
Акцияларни жойлаштиришда Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг хуқуқларини химоя қилиш тўғрисида” ги қонуни 35-36-моддаларига асосан жамият акциядорларига имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқи берилади.
Имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқининг амал қилиш муддати билдиришнома эълон қилинган пайтдан эътиборан 14 (ўн тўрт) кун давомида амал қилади.
Имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқининг амал қилиш муддати, агар бу муддат ўтгунига қадар жамиятнинг барча акциядорларидан имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқидан фойдаланиш тўғрисида ёки ундан фойдаланишдан воз кечиш ҳақида ёзма равишда аризалар олинган бўлса, тугайди.
Жамият акцияларини имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқига эга шахсларнинг рўйхати 2021 йил 28 июнь холатига шакллантирилган жамият акциядорлари реестрининг маълумотлари асосида тузилади.
Бир дона акциянинг жойлаштириш нархи 1000 сўм.
Имтиёзли ҳуқуққа эга бўлган акциядорлар акцияларни олиши тўғрисида ўзининг исми – шарифи (номи) ва яшаш жойи (жойлашган ери), ўзи оладиган акцияларнинг сони кўрсатилган ёзма шаклдаги аризани ва ҳақ тўлаганлик тўғрисидаги ҳужжатни жамиятга юбориш орқали ўз имтиёзли ҳуқуқини тўлиқ ёки қисман амалга оширишга ҳақлидирлар. Бундай ариза мазкур имтиёзли ҳуқуқнинг амал қилиш муддати ичида жамиятга тақдим этилиши керак.
Ушбу чиқарилишдаги акциялар учун тўловлар Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида пул маблағлари билан амалга оширилади.
Акциялар учун тўловлар нақд ёки пул ўтказиш орқали жамиятнинг қуйидаги хисоб рақамига тўланади:
хисоб рақам: 20208000404296840004 АТБ “Агро банк” Марғилон бўлими
МФО: 00528, СТИР: 204775680.
Жамият акциядорлари олишга хақли бўлган акцияларнинг сонини аниқлаш тартиби қуйидаги формулага асосан аниқланади:
А/19521777=В
86000*В=С
Бунда:
А – акциядорнинг жамият устав капиталидаги акциялари сони;
19521777– жамият устав капиталидаги умумий акциялар сони;
В – жамият устав капиталига нисбатан акциялар миқдори;
86 000– қўшимча чиқарилган акциялар умумий сони;
С – имтиёзли хуқуқ қўлланилганда акциядор сотиб олиши мумкин бўлган акциялар
сони.
Қолдиқ хосил бўлган холларда, қолдиқ сон 5 (беш) дан ортиқ бўлса кўпайган томонга,
5 (беш) дан кам бўлса камайган томонга бутланади.
Акциядорлар қўшимча маълумотлар олиш учун жамиятнинг қимматли қоғозлар бўлимига мурожаат қилишлари мумкин.
Маълумот учун телефонлар: +998 93 970 10 04.
